“AYDIN JOL”
Тахиатош тумани, Айдин жол МФЙ, Оромгоҳ кўчаси, 4-уйХаритада кўрсатиш
Қисқача маълумот
“AYDIN JOL” оромгоҳи 7-14 ёшли болалар учун ёзги соғломлаштириш оромгоҳи бўлиб, Тахиатош тумани марказидан 2 км узоқликда, катта канал бўйида гўзал ҳудудда жойлашган. Кўп йиллик дарахтлар билан тўлдирилган 7 гектар майдон ажойиб дам олиш учун қулай муҳит яратади.
Шу билан бирга, турар жойлар болалар учун қулайликларга эга, 10-16 кишилик шинам хоналардан иборат. Овқатланиш хонасида тасдиқланган таомнома асосида кунига 5 маҳал таомлар санитария гигиена талабларига мос ҳолатда тақдим этилади. Ҳудудда хавфсизликни таъминлаш учун видео кузатув тизимлари ўрнатилган ва Ички ичлар, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларининг туну-куни болалар хавфсизлиги учун навбатчилик ташкил этилади.
Тажрибали ва меҳридарё етакчи ва тарбиячилар болалар учун турли ҳил маҳорат дарслари, уларнинг қизиқишлари бўйича ижодий ва спорт тадбирлари, спорт мусобақаларини ўтказиб борадилар. Шунингдек, дастурлар қаторида болаларнинг интеллектуал, мантиқий фикрлашини мустаҳкамлайдиган тадбирлар билан янгича ёндашувлар билан олиб боришади. Тўгарак раҳбарлари мусиқа, миллий оёқ ўйинлари, кибер- спорти, рассомчилик, қўл санъатлари ва болаларнинг вақтларини бошқада қизиқарли машғулотлар билан ташкил қилишади. Спорт ишқибозлари учун спорт майдончаларимизда теннис, волейбол, баскетбол, футбол билан шуғулланишлари мумкин.
Дам олувчиларнинг ихтиёрида дискотека, шоу ва спектакллар, ўйин ва спорт майдончалари, ёзги кинотеатри, кутубхона, бассейн ва дам олиш жойлари мавжуд. Ҳар куни оромгоҳда болалар махсус дастурлар тайёрланади.
Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаментига қарашли Тахиатош туманида жойлашган “AYDIN JOL” оромгоҳи ўз фаолияти 1986 йилдан буён фаолият юритмоқда.
Шу кунгача кўплаб болажонлар, ёш авлод эгалари бу масканда жуда чиройли дам олиб, маданий хордиқларини чиқариб келмоқда.
“Яхши дам, жонга ҳамдам!”
Очиқ майдонлар, қизиқарли машғулотлар, ижодий машғулотлар ва дўстона муҳит сизни кутмоқда. Ҳозир рўйхатдан ўтинг ва энг яхши ёзга тайёрланинг!
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда
Ўйин майдончалари
Олий тоифали педиатр
Интерактив тўгараклар
Видеокузатув
Кучайтирилган малакали хавфсизлик
Кунига беш маҳал овқат
Кўп сўраладиган саволлар
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.